Лойиҳа ҳақида
Doctor.uz — соғлом турмуш тарзи ҳақида ахборот берувчи махсус портал. Doctor.uz — бу муаллифлик лойиҳа.
Лойиҳа мақсади — аҳолини тиббий саводхонлигини ошириш, соғлиқни сақлаш соҳасидаги янги ютуқлар билан таништириш, косметология, спорт, инсонлар ўртасидаги ўзаро муносабатлар мавзусида янгиликлар билан таништириш, кишиларнинг жисмоний ва руҳий саломатлигини яхшилаш, тиббий билимларни оммавийлаштириш, тиббиёт-интернет комплекс хизматларни тақдим этиш, соғлиқни сақлаш ҳамда тиббиёт сайтларини очиш, тиббий хизматларнинг интернет рекламаси каби хизматларни тақдим этишдан иборат.
Бугунги кунда Республикада аҳолини даволаш ва соғломлаштириш ишлар ҳақида аниқ маълумот бериш, токи хар бир юртимиз фуқароси ўз вақтида соғлиқни сақлаш марказлар ва клиникаларнинг тиббий хизматлари ҳақида ахборот олиш, тез суратда керакли мутахассис, шифокор ва дори-дармонларни топиш имкониятига эга бўлиш масаласи актуалдир. Сайтга кирувчиларнинг ҳар бири ўзи учун қизиқарли ва фойдали бўлган ахборотни олади. Бу ерда Сиз психология ва тиббиёт бўйича мақолаларни, болалар ва катталар учун халқ табобатининг текширилган рецептларини, мутахассисларнинг маслаҳатларини ва бошқаларни топишингиз мумкин.
Биз даволашни мақсад қилиб олмаймиз. Ўз-ўзини даволаш соғлиғингизга зарар етказиши мумкин. Биз Сизнинг қандай даволанишингиз ва унинг оқибатлари учун жавобгарликни олмаймиз. Биз Сизга касалликлар ҳақида, уларни диагностика қилиш ва даволаш усуллари ҳақида маълумот беришга ҳаракат қиламиз. Билим — буюк куч. Уни эгаллаб Сиз ўз ҳаётингизга таъсир кўрсатувчи, узоқ умр кўриш сир-асрорларини билиб олишингиз мумкин. Ҳар бир инсон ўзига хосликка эга. Шунинг учун маслаҳатларнинг баъзилари Сизга баъзилари эса бошқа кишига ёрдам беради деб ўйлаймиз.
Лойиҳанинг асосий вазифаси — соғлиқни сақлаш соҳасини тўла ёритиб беришдан иборат.
Лойиҳа фойдаланувчиларнинг икки хил тоифасига мўлжалланган: биринчилар — бу ўз саломати ва ижтимоий-руҳий хотиржамлик ҳақида қайғурадиган кишилар, иккинчилар — бу билимларини ошириб, ўз аудиториясига эга бўлишни хоҳловчи мутахассислардир. Сайтда тиббиётга оид илмий-оммабоп мақолаларнинг киритилиши, шифокорларнинг бепул маслаҳатлари, инсон физиологияси, биологияси, анатомияси ҳақида содда ва қизиқарли қилиб берилган бўлиб соғлиқни сақлаш соҳасидаги ҳақидаги маълумотларнинг бериш кўзда тутилган. Материаллар тез юкланадиган суратлар ва расмлар билан тўлдирилган.
Муаллиф билан боғланиш:
Тошкент: (+99893) 182 3300; (+99893) 183 3300;
email: doc@doctor.uz
© 2009-2010 DOCTOR.UZ
Барча хуқуқлар ҳимояланган.
Биз даволашни мақсад қилиб олмаймиз.
Ўз-ўзини даволаш соғлиғингизга зарар етказиши мумкин.