Магнит-резонанс томографияси (МРТ) - физикавий ҳодиса, яъни ядровий магнит резонанс (ЯМР) жараёни ёрдамида ички органларни хавфсиз текшириш усулидир. Олимларнинг фикрича, айнан МРТнинг пайдо бўлиши кейинги йилларда тиббиётининг кескин ривожланишига туртки бўлди.
Ҳомиладор аёлларни фақатгина шифокор кўрсатмаси билан МРТ текширувидан ўтказиш керак, чунки мазкур текширувнинг ҳомила учун хавфсиз эканлиги ҳануз аниқланмаган
Ҳозирги кунга келиб бу услубга эҳтиёж шу қадар кат таки, йирик тиббиёт марказларида МРТ-хоналар туну кун фаолият кўрсатмоқда.
МРТ текширувидан олдин ҳеч қандай махсус тайёргарлик кўриш талаб этилмайди. Одатдагидек дори-дармонларни қабул қилиш ва парҳез ту тиш мумкин. Фақат МРТ текширувидан олдин барча металл буюмлар (кўзойнак, заргарлик буюмлари, соат ва ҳоказолар)ни ечиш керак.
Ушбу асбобнинг кучли магнити - «юраги» ёрдамида тана аъзоларининг юқори сифатли суратлари олинади. Магнитнинг ўзи тоннел кўринишида бўлиб, унинг ичида махсус кушетка (ўрин) ҳаракатланади. Кушеткада ётган бемор маълум муддатга шу тоннел ичига тўлиқ кириб кетиши туфайли баъзи одамларда клаустрофобия, яъни ёпиқ жойлардан қўрқиш ҳисси пайдо бўлиши мумкин. Бироқ бундай хавотирланишга ўрин йўқ. Чунки, биринчидан, текширувнинг ўзи атиги 5-15 дақиқа вақтни олади. Фақат баъзи мураккаб функционал текширувлар ярим соатгача давом этиши мумкин. Иккинчидан, бу ускунага махсус сўзлашув аппарати ўрнатилган бўлиб, унинг ёрдамида бемор ўз ҳиссиётлари ва хавотирлари ҳақида шифокорга бемалол айтиш имкониятига эга. Сканерлаш жараёнининг бошланишида магнитнинг кучига боғлиқ бўлган ўзига хос ёқимсиз товуш эшитилади. Бундан ҳеч хавотирланманг - бу тарзда магнитли майдон ҳосил бўлади. Текширув давомида хотиржам нафас олиш ва қимирламай ётиш керак: ортиқча ҳаракатлар суратларнинг хира чиқишига олиб келиши мумкин.
МРТ-хоналарнинг иши қандай ташкиллаштирилганлигига кўра суратлар ва шифокор хулосаси текширув ўтказилиши биланоқ ёхуд эртасига берилади.
Қуйидаги ҳолатларда МРТ текширувини ўтказиш мумкин эмас:
Cайтимизда медицина техникаси ва дори-дармонлар учун савдо-сотиқ ва иш берувчилар учун эълон бўлимини очилди. Эълонни бериш учун Савдо шахобчасига марҳамат қилинг
© 2009-2010 DOCTOR.UZ
Барча хуқуқлар ҳимояланган.
Биз даволашни мақсад қилиб олмаймиз.
Ўз-ўзини даволаш соғлиғингизга зарар етказиши мумкин.