Шифокорга савол

барча саволлар

Бош саҳифа   /   Мақолалар  /   Ноанъанавий тиббиёт  /   Шифобахш неъмат бўлими  /   Гуручнинг шифобахш хусусиятлари

Гуручнинг шифобахш хусусиятлари

Гуручни нима учун севиб истеъмол қиламиз? Чунки уни ҳар қанча есак ҳам меъдага тегмайди. Ўзбекнинг мард йигитлари наҳорга тўй ошига чиқади, кексалари тушликка аччиққина мастава ёки мошхўрда ичмагунича кўнгли жойига тушмайди, кичкинтойлар эса байрамларда гуруч қандни маза қилиб ейишади. Гуручнинг шифобахш хусусиятлари ҳам талайгина. Уларни билишни истасангиз, китобчамизнинг бугунги сони билан танишиб чиқинг.

Гуруч - витаминлар манбаи

Унинг таркибидаги фойдали моддаларни санаб ўтсак Менделеевнинг жадвалини нақ ўзини такрорлаган бўламиз. Гуруч айниқса калий моддасига бой. Калий организмга овқат билан бирга тушган тузнинг зарарли таъсирини камайтиради, юрак, қон-томирлар ишини яхшилайди, магний билан бирга асаб тизимини тинчлантиради. Бундан ташқари, «иккинчи нон» таркибида суякларнинг мустаҳкамлигини таъминловчи кальций, фосфор, қон ҳосил қилишда ўрни беқиёс бўлган темир моддаси, асаб тизими учун муҳим бўлган руҳ йод, мис, селен, ҳамда марганец моддалари мавжуд.

Унинг таркибида А, С, Е, РР, В гуруҳ (В1, В2, В6 витаминлари бисёр. Маълумки, В гуруҳга мансуб дармон-дорилар асаб тизимини мустаҳкамлайди, соч, тери, тирноқларнинг соғломлигига жавобгар саналади. Айнан шу витаминлар овқатнинг ҳазм бўлиш жараёнида қатнашиб, организмни зарурий қувват билан таъминлайди.

Қолаверса, гуручда, организм учун зарур бўлган 8 хилдаги аминокислоталар мужассам. Улар танамизда янги ҳужайраларнинг ҳосил бўлишини таъминлайди. Гуруч уруғининг 7-8 фоизи оқсилдан иборат. Бошқа бошоқли ўсимликлардан фарқли равишда, гуруч таркибида глютен моддаси йўқ. Глютен - баъзи инсонларда аллергик таъсир келтириб чиқариши аниқланган. Гуруч таркибидаги лецитин моддаси бош мия фаолиятини кучайтиради, хотирани мустаҳкамлайди, олигосахарид моддаси эса ичаклар ишини яхшилайди, гаммааминокислотаси эса қон босимини туширади.

Гуруч саратонга қарши

Гуруч донлари крахмал моддасига бой бўлиб, боғловчи хусусиятга эга Шунга кўра, Уни ошқозон-ичак хасталикларига чалин ган беморлар хотир жам истеъмол қилишлари гастрит, ошқозон-ичак ва ўн икки бармоқ ярасидан азият чекадиган беморлар учун кони шифо. Гуруч қайнатмаси диарея (ичкетар), дизентерия (ичбуруғ) касалликларида яхши ёрдам беради. Гуруч кепагини қайнатиб ичиш ичак саратонининг олдини олади.

   Cайтимизда медицина техникаси ва дори-дармонлар учун савдо-сотиқ ва иш берувчилар учун эълон бўлимини очилди. Эълонни бериш учун Савдо шахобчасига марҳамат қилинг


 
 

 

Биз даволашни мақсад қилиб олмаймиз.
Ўз-ўзини даволаш соғлиғингизга зарар етказиши мумкин.