Рукнлари:
Сирли табобат
Ботиний табобат
Муқаддас табобат
Маънавият табобати
Аюрведа табобати
Илми нужум табобати
Ал-кимё табобати
Пинҳоний хасталиклар табобати
Карма табобати
Шамбала табобати
Ислом табобати
Жонзотлар табобати
Тибет табобати
Халқ табобати
Руҳий қувват (келажак) табобати ва бошқа ўнлаб рукнлар.
Газетанинг асосий фаолияти ва мақсадлари: Халқимиз инсон саломатлигини тиклаш, умрини узайтириш борасида бир неча минг йиллик тажрибага эга. Табобатнинг сирли дунёси, усуллари, сир-асрорлари эса авлодлардан авлодларга завол топмай етказиб келинмоқда. «Сирли табобат» газетаси халқимизнинг, шунингдек, дунё табобатининг ана шу қадимий ва замонавий сиру асрорларига бағишлаб чиқарилаётган илмий-ботиний, тарихий-маърифий ва тиббий-қомусий йўналишдаги ягона зазетадир.
«Сирли табобат»нинг асосий мақсади – табобат дурдоналари ҳамда улкан ноёб меросни ҳозирги илм-фан ютуқларига таяниб имкон қадар тарғиб қилиш орқали ҳар бир инсоннинг ҳам руҳан, ҳам жисмонан соғлом бўлишига хизмат қилишдир.
Зотан, истиқлолимизнинг дастлабки йилларидаёқ табобат ва тиббиёт маданиятини халқимиз онгига сингридиш ва тарғиб қилиш давлатимиз сиёсатига айланиб улгурганди. Ўйлаймизки, нияту мақсадларимиз ва изланишларимиз маданий меросимизнинг таркибий қисми бўлган замонавий тиббиёт билан ўзаро яқинлашувига ва бир-бирини тўлдириб, бойитишга ҳисса қўшиш, албатта.
Газетамиз саҳифаларида Шарқ табобатини илмий мақом даражасига кўтарган Абу Али ибн Синонинг теран таълимоти, буюк даҳо қўллаган муолажаларнинг тезкор усуллари тарғиб қилиб борилади, албатта.
Газета Жаҳон тиббиёти, экологик муаммолар ҳамда сўнгги ютуқлар ва илмий қарашларни ҳам ёритиб боради.
Газета 2008 йил 1 июньдан чиқа бошлаган.
Манзил: Тошкент шаҳри, Навоий кўчаси 30-уй.
Тел. (8371) 244-01-21; (99897) 748-61-01.