Шифокорга савол

барча саволлар

Бош саҳифа   /   Мақолалар  /   Тиббиёт нашрлари  /   «Сиҳат-саломатлик» илмий-оммабоп, безакли журнали.

«Сиҳат-саломатлик» илмий-оммабоп, безакли журнали.

 Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг
«Сиҳат-саломатлик» илмий-оммабоп, безакли журнали.

Журналнинг фаолияти ҳақида:
Журналнинг асосий мақсади - юртимиз аҳолисининг тиббий маданияти ва саводхонлигини ошириш ҳамда касалликларнинг олдини олиш бўлгани учун етук мутахасис ва шифокорлар билан мақолалар ташкил этади. Таҳририятда муаллифлардан қўлёзмалар, фото-лавҳалар ҳамда расмлар қабул қилиб, таҳрир қилинади ва нашрга тайёрланади. Тайёр материаллар таҳририятда макетлаштирилиб, босмахонага файл тарзида топширади ва унинг чоп этилишини назорат этади.
 
Журналнинг ташкил этилиши ҳақида қисқача тарих:
1980 йилларда профессор Рауф Абдуллаев, академиклар Восит Воҳидов, Жамол Махсумов, Саиджалол Баҳромов, Наби Мажидов ва шу каби олимлар ташаббуси билан саломатликка оид журнални ташкил этиш масаласи кўтарилди.
 
У вақтда журнални ташкил этиш учун Москвадан рухсат олиш керак эди. Ўзбек олимлари қаршиликлар ва қийинчиликларга қарамай журнални чоп этиш учун бир неча йиллар курашдилар. Ўзбек халқи учун илмий-оммабоп журнал жуда керак, деб ҳисоблаган олимларимиз 1989 йилда мақсадларига эришдилар.
 

Юқорида келтирилган олимларимиз ва журналистлар Марҳамат ҳожи Муслимов, Раъно Раҳмонова, Жамол Шаропов, Гулнора Раҳмонова саъйи ҳаракатлари билан 1990 йил май ойида журналнинг илк сони нашр этилди.

 

Манзил: Тошкент шаҳри, Паркент кўчаси, 51-уй.

   Cайтимизда медицина техникаси ва дори-дармонлар учун савдо-сотиқ ва иш берувчилар учун эълон бўлимини очилди. Эълонни бериш учун Савдо шахобчасига марҳамат қилинг


 
 

 

Биз даволашни мақсад қилиб олмаймиз.
Ўз-ўзини даволаш соғлиғингизга зарар етказиши мумкин.